Қозоғистоннинг собиқ ички ишлар вазири Ерлан Тургумбаев 2022 йил январидаги норозилик намойишларида айбланиб ҳибсга олинди. У ҳокимият ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилганликда гумонланмоқда.
13 февраль куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги Мустақиллик монументи олдида 700 га яқин одам хотира митингига тўпланди. Улар қўлларида «Бегуноҳларга озодлик», «Халқ террорчи эмас», «Қонли январни унутмаймиз ва кечирмаймиз», «Огоҳлантирмасдан ўт очиш — бу халққа қарши жиноятдир» каби баннерлар ва плакатлар билан норозиликларини билдирмоқда. Президент халққа яна мурожаат йўллади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг